Live
13
Ўзбек

«Барселона» — «Астон Вилла» баҳсига ҳакамлар тайинланди

Футбол
1 ноябр, 09:45
УEФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасидаги беллашувни италиялик ҳакам бошқаради.
«Барселона» — «Астон Вилла» баҳсига ҳакамлар тайинланди
Foto: Getty Images
03.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Барселона Барселона - : - Астон Вилла Астон Вилла

УEФА Чемпионлар лигаси умумий босқичидан ўрин олган «Барселона» ва «Астон Вилла» жамоалари ўртасидаги баҳс ҳакамлари маълум бўлди. Sport нашри хабарига кўра, учрашувда италиялик Давиде Масса бош ҳакам сифатида ишлайди.

VAR тизими учун Германия вакили Бастиан Данкерт масъул бўлади. Масса А Серия баҳсларини мунтазам бошқариб келади. У аввал ҳам «Барселона» иштирокидаги ўйинда ҳакамлик қилган. Ўшанда каталонияликлар «Айнтрахт»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Данкерт эса сўнгги Чемпионлар лигаси финалида, шунингдек, Аргентина ва Испания миллий жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида ишлаган.

Маълумот учун, «Барселона» Чемпионлар лигаси умумий босқичини кетма-кет икки ғалаба билан бошлаган, кейин эса «ПСЖ»га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Астон Вилла» баҳси 3 ноябр куни Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. Каталонияликларни ушбу беллашувдан кейин Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши баҳс кутиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар