Live
15
Ўзбек

Суперлига. ОКМК 90+1-дақиқадаги гол эвазига «Локомотив»ни мағлубиятга учратди

Футбол
1 ноябр, 07:57
    4
Олмалиқликлар сафарда ғалаба қозониб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди.
Суперлига. ОКМК 90+1-дақиқадаги гол эвазига «Локомотив»ни мағлубиятга учратди
Foto: PFL

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-турида ОКМК Тошкентда «Локомотив»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Баҳсдаги ҳисоб 1-дақиқадаёқ очилди: Азиз Холмуродов меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 11-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов пеналтидан гол уриб, мувозанатни тиклади.

Ғалаба тўпини 90+1-дақиқада захирадан майдонга тушган Сияваш Ҳақназари киритди. Унга Али Абдураҳмонов ассистентлик қилди.

Ушбу натижадан сўнг ОКМК 45 очко билан турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. «Локомотив» эса 40 очко билан 7-поғонада қолди.

Суперлига. 26-тур
Локомотив — ОКМК 1:2
Голлар:
Абдухолиқов 11 (пен.) — Холмуродов 1, Ҳақназари 90+1 (Абдураҳмонов).
Огоҳлантиришлар: Турдиалиев 60, Каримов 88, Мирзаев 90+1.

Локомотив: Козлов, Туплиев (Абраев, 71), Абдухолиқов, Шушняр, Мирзаев, Кучеренко, Поёнов, Туропов (Реимов, 80), Зотеев, Нишич, Яхшибоев (Шодибоев, 71).
ОКМК: Абдунабиев, Қосимов (Ҳақназари, 65), Папава, Ўлмасалиев, Турдиалиев (Аҳмадалиев, 65), Холмуродов (Абдураззоқов, 65), Собиржонов (Турсунқулов, 85), Муқумжонов, Сентоку, Каримов, Пешич.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • OKMK OKMK
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар