Live
15
Ўзбек

Хитой Мбаппе билан боғлиқ можаро ортидан Ла Лига трансляцияларини чеклашда давом этмоқда

Футбол
1 ноябр, 08:10
Давлат телеканали CCTV Испания чемпионати баҳсларини намойиш этишни ҳали тикламади.
Хитой Мбаппе билан боғлиқ можаро ортидан Ла Лига трансляцияларини чеклашда давом этмоқда
Foto: Getty Images

Хитой давлат телевидениеси CCТV «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе атрофидаги можаро ортидан Ла Лига баҳслари трансляциясини қайта бошлагани йўқ. Чекловлар душанба кунидан буён амал қилмоқда.

Можаро франциялик футболчининг интервюсидан кейин юзага келган. Унда Мбаппе Хитойнинг собиқ раҳбари Мао Сзедунни диктатор деб атаган.

Испаниянинг Маrcа нашри хабарига кўра, сўнгги кунларда CCТV эфирида Ла Лиганинг бирорта баҳси намойиш этилмаган. Шу билан бирга, Хитойда лига трансляцияларининг эксклюзив ҳамкори ҳисобланган Мigu рақамли платформаси «Реал» иштирокидаги ўйинлардан ташқари барча баҳсларни кўрсатган ва намойиш этишда давом этишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Мбаппе ҳамда «Реал» юзага келган вазият ортидан узр сўраган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар