Live
9
Ўзбек

Моуринио: «Йиллар ўтиши билан босиқроқ бўлдим, танқидлар менга таъсир қилмайди»

Футбол
1 ноябр, 05:40
Португалиялик мутахассис вақт ўтиши билан танқидларга муносабати ўзгарганини айтди.
Моуринио: «Йиллар ўтиши билан босиқроқ бўлдим, танқидлар менга таъсир қилмайди»
Foto: Getty Images
01.11.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Racing Santander Racing Santander - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио йиллар давомида мураббийлик услуби ва танқидларга муносабати қандай ўзгаргани ҳақида гапирди. Мутахассиснинг таъкидлашича, эндиликда бошқаларнинг фикри уни аввалгидек безовта қилмайди.

«Кўп йиллар ўтганидан кейин ўзимни анча босиқроқ деб ҳисоблайман. Яъни бошқалар нима дейиши мен учун мутлақо аҳамиятсиз. Танқидлар менга таъсир қилмайди.

Кимдир мен у ёки бу ишни қилганимни, «Барселона»да ишлаган пайтимда бошқача йўл тутганимни айтса ҳам, бунга эътибор бермайман. «Барселона»даги муваффақиятларда асосий хизмат футболчиларга тегишли деб ҳисоблайман. Агар баҳсдан кейин жамоага қандайдир ёрдам бера олганимни ҳис қилсам, бундан жуда мамнун бўламан.

Ҳаммаси мувозанатда. Мен на жасоратлироқ, на эҳтиёткорроқ бўлиб қолдим. «Реал»даги илк фаолиятим давомида қўллаган ҳимоявий ёндашувимиз айнан ўша мавсумда 100 очко тўплашимиз ва қарийб 120 та гол уришимизга ёрдам берган.

Ушбу мавсумда ҳам кўп очко тўплашни ва кўплаб голлар уришни истайман. Менинг фарқим шундаки, қайсарлик қилмайман. Кўрганларим, эшитганларим ва муҳокама қилганларимдан хулоса чиқаришга, ўрганишга тайёрман. Баъзан шунчаки тинглаш етарли эмас — футболчилар қанча куч сарфлаётганини чин дилдан ҳис қилиш ҳам керак.

Мен босиқ инсонман ва хотиржамликни сақлайман. Жамоамни ҳам айнан шундай кўришни истайман», — деди португалиялик мутахассис.

Маълумот учун, Моуринио 1996–2000 йилларда «Барселона»да Бобби Робсон ва кейинчалик Луи ван Гал мураббийлар штабида ёрдамчи сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис «Реал»ни 2010–2013 йилларда бошқарган. Унинг қўл остида мадридликлар 2011/12 йилги мавсумда 100 очко жамғариб, Испания чемпионлигини қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Racing Santander Racing Santander
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар