Live
13
Ўзбек

Моуринио: «Винисиус «Реал» учун муаммо эмас, мен уни жуда яхши кўраман»

Футбол
1 ноябр, 06:30
«Реал» бош мураббийи бразилиялик футболчининг жамоа учун аҳамияти ва асосий таркибдаги ўрни ҳақида гапирди.
Моуринио: «Винисиус «Реал» учун муаммо эмас, мен уни жуда яхши кўраман»
Foto: Getty Images
01.11.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Racing Santander Racing Santander - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио Винисиус Жуниор ҳақида илиқ фикр билдирди. Мутахассис бразилиялик ҳужумчини яхши кўришини ва жамоага у жуда зарурлигини таъкидлади.

«Мен Винини яхши кўраман. Жуда ҳам яхши кўраман! Винисиус Жуниор — ажойиб футболчи ва у бизга ҳақиқатан ҳам керак. Бироқ унинг жамоага зарурлигини таъкидлашим ҳар бир баҳсда асосий таркибда майдонга тушишини англатмайди. Шунга қарамай, у «Реал» учун ҳеч қандай муаммо эмас», — дея Моуринионинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтиради.

Маълумот учун, Винисиус Жуниор 26 ёшда. Бразилиялик футболчи 2018 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вини Испания қироллик футбол федерацияси (РФEФ) томонидан берилган тўрт ўйинлик дисквалификация сабаб Ла Лига баҳсларида қатнаша олмаяпти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Racing Santander Racing Santander
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар