Live
13
Ўзбек

Пролига. ФарДУ «Яйпан»ни мағлуб этди, «Лочин» ва «Металлург» дуранг ўйнади

Футбол
1 ноябр, 06:35
25-тур доирасидаги икки баҳсда жами олти гол урилди.
Пролига. ФарДУ «Яйпан»ни мағлуб этди, «Лочин» ва «Металлург» дуранг ўйнади
Foto: PFL
01.11.2026 FT Про Лига Lochin Lochin 1 : 1 Металлург Металлург

Ўзбекистон Пролигасининг 25-турида ФарДУ ўз майдонида «Яйпан»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Фарғонада ўтган баҳсда Бобурбек Фарҳодов 1 ва 65-дақиқаларда гол уриб, дубл қайд этди. Шарафиддин Шобиров 90+1-дақиқада пеналтини аниқ амалга оширди. Меҳмонларнинг ягона голига эса 81-дақиқада Акбархон Иброҳимхонов пеналтидан муаллифлик қилди.

Турнинг яна бир баҳсида «Лочин» ва «Металлург» 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Асадбек Самариддинов 47-дақиқада мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, Наврўзбек Иминжонов 90-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

Пролига. 25-тур
ФарДУ — Яйпан 3:1
Голлар:
Фарҳодов 1, 65, Шобиров 90+1 (пен.) — Иброҳимхонов 81 (пен.).

ФарДУ: Ёқубов, Ўктамов, Айвазов, Ибоджон Абельфазов, Маҳаррам Абельфазов, Абдурашидов, Шерипов, Яқубжонов, Исламов, Ниязметов, Фарҳодов.
Яйпан: Марупов, Ваниев, Раҳманов, Шокиров, Мўминов, Валижонов, Абдумуталов, Абдужабборов, Аҳмаджонов, Маҳамадалиев, Иброҳимхонов.

Пролига. 25-тур
Лочин — Металлург 1:1
Голлар:
Самариддинов 47 — Иминжонов 90.

Лочин: Шамсиддинов, Йўлдошев, Қосимов, Кенжабоэв, Самариддинов, Халилов, Бекмуродов, Саидов, Алохоўжаев, Адҳамжонов, Мовлонов.
Металлург: Комилов, Ёсис, Очилов, Шерзоджон Комилов, Хакимов, Миличкович, Бубанда, Иминжонов, Абдулҳаев, Сулаймонов, Нормуродов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Lochin Lochin
  • Металлург Металлург
  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар