Live
11
Ўзбек

Пролига. БухДУ йирик ғалабага эришди, «Жайхун» сўнгги дақиқаларда дурангни илиб кетди

Футбол
25 октябр, 08:09
24-тур баҳсларида БухДУ сафарда учта жавобсиз гол урди, «Жайхун» эса 90+4-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Пролига. БухДУ йирик ғалабага эришди, «Жайхун» сўнгги дақиқаларда дурангни илиб кетди
Foto: Proliga
25.10.2026 FT Про Лига Pakhtakor II Pakhtakor II 0 : 3 Buxoro University Buxoro University

Пролига 24-туридан ўрин олган баҳсда БухДУ «Пахтакор-2»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. 13-дақиқада Акобир Тўраев ҳисобни очди. 83-дақиқада Аҳрор Муродов устунликни оширди, орадан уч дақиқа ўтиб эса Тўраев дубл қайд этди.

«ҚМУ Жайхун» ва «Республика ФА» ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Абдулвосид Солиев 9-дақиқада, Асилбек Абдурасулов эса 31-дақиқада меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада Асадбек Мустафақулов фарқни қисқартирди, 90+4-дақиқада Максет Калбаев «Жайхун»га дуранг келтирган голни урди.

Ушбу натижалардан сўнг «Республика ФА» 30 очко билан 9-ўринда, «ҚМУ Жайхун» 24 очко билан 11-ўринда бормоқда. БухДУ 16 очко билан 12-ўринни, «Пахтакор-2» эса 13 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Пролига. 24-тур
Пахтакор-2 — БухДУ 0:3
Голлар:
Тўраев 13, Муродов 83, Тўраев 86.

ҚМУ Жайхун — Республика ФА 2:2
Голлар:
Мустафақулов 78, Калбаев 90+4 — Солиев 9, Абдурасулов 31.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Pakhtakor II Pakhtakor II
  • Buxoro University Buxoro University
  • Respublika Respublika
  • Жайхун Жайхун
  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар