Пролиганинг 23-турида «Олимпик МобиУз» ўз майдонида «Яйпан»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
19-дақиқада Равшанбек Абдуманонов ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Акбархон Иброҳимхонов мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим бошида Бегис Куанишбаев «Олимпик МобиУз»ни яна олдинга олиб чиқди, бироқ 49-дақиқада Музаффархон Мўминов ҳисобни тенглаштирди.
56-дақиқада Абдушукур Маҳаматов пеналтини аниқ амалга ошириб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада Равшанбек Абдуманонов дубл қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Ушбу натижадан сўнг «Олимпик МобиУз» 36 очко билан 8-ўринда қолди. «Яйпан» эса 25 очко билан 10-поғонани эгаллаб турибди.
Пролига. 23-тур
Олимпик МобиУз — Яйпан 4:2
Голлар: Абдуманонов 19, 76, Куанишбаев 48, Маҳаматов 56 (пен) — Иброҳимхонов 23, Мўминов 49.
Олимпик МобиУз: Рустамов, Хамидов, Режабалиев, Раҳимов, Зуҳриддинов, Маҳаматов, Тожибоев, Файзуллаев, Куанишбаев, Ким, Абдуманонов.
Яйпан: Мақсудов, Ваниев, Раҳмонов, Мўминов, Синдаров, Турғунбоев, Абдумуталов, Абдужабборов, Аҳмаджонов (Иброҳимов, 46), Мирўқубов, Иброҳимхонов.