Бугун, 20 октябр куни Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ» ва «Барселона» жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Парижликлар сафида тўп сураётган Ферран Торрес учун ушбу беллашув алоҳида аҳамиятга эга. У ёзги трансферлар ойнасида каталонияликлар сафидан Франция клубига ўтган.
Тhe Touchlinе нашри Испаниянинг Sport нашрига таяниб хабар беришича, Торрес собиқ жамоасига қарши баҳсни реванш олиш имконияти сифатида кўрмоқда.
Хабарга кўра, футболчи ёзги трансферлар даврида «Барселона» унга ишонч билдирмагани ва Хулиан Алварес билан музокаралар олиб боргани сабабли қаттиқ ранжиган.
Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Торрес ушбу ёзда «Барселона»дан «ПСЖ»га кўчиб ўтган.