«ПСЖ» мухлислари бугун Парижда бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-тур ўйини олдидан «Барселона» футболчиларининг дам олишига фаол тўсқинлик қилишди.
Шундай қилиб, Франция жамоаси мухлислари ўйиндан олдинги тунда «кўк-анорранглилар» жойлашган меҳмонхона олдида шовқин кўтариб, фаерлар ёқишди.
Умумий босқичнинг икки туридан сўнг Париж жамоаси олти очко жамғариб, жадвалда биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Кўк-анорранглилар» ҳисобида ҳам олти очко мавжуд бўлиб, каталонияликлар иккинчи ўринда бормоқда.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби айнан «ПСЖ» клуби ҳисобланади. Мусобақанинг ўтган мавсуми финалида парижликлар Лондоннинг «Арсенал» жамоасини 1:1 (4:3 пен.) мағлуб этганди. «ПСЖ» 2024/2025-йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиққан.
Аввалроқ, «ПСЖ» ЕЧЛ доирасидаги «Барселона»га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.