«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Эрик тен Ҳаг инглиз клубидаги фаолияти якунлангани ҳақида хотиралари билан ўртоқлашди. Ҳозирда «Твенте» клубида техник директор сифатида ишлаётган мутахассис бу ҳақда Тhe Athletic нашрига берган интервюсида сўз юритди.
«Агар шартномам тугашига бир йил қолганида, мен ишни давом эттиришга рози бўлмасдим. Шу сабабли раҳбариятга: «Менга яна бир йил керак, бу масалани муҳокама қилишимиз лозим», дедим. Раҳбарият менга содиқлик ва қўллаб-қувватлашни, шунингдек, очиқ мулоқот ва биргаликда ҳаракат қилишни ваъда қилди. Биз барча масалаларни муҳокама қилдик. Аммо бу ваъдалар бажарилмади», — деди тен Ҳаг.
Маълумот учун, нидерландиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед»ни 2022 йил апрелида бошқара бошлаган. Унинг дастлабки шартномаси 2025 йил ёзигача мўлжалланган эди. 2024 йил баҳорида Англия кубогини қўлга киритганидан кейин клуб шартномани яна бир мавсумга узайтириш бандини фаоллаштирди.
Эслатиб ўтамиз, тен Ҳаг 2024 йил октабрида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.