«Реал» ҳимоячиси Ибраима Конате дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган «Эл Класико» ҳақида фикр билдирди.
«Эл Класико» ҳақида ўйлаяпсизми?» деган саволга футболчи қуйидагича жавоб берди:
«Энг муҳими, навбатдаги баҳсга эътибор қаратиш. Агар эртага ғалаба қозонсак, «Эл Класико»га яхшироқ ҳолатда етиб борамиз. Агар эртага ғалаба қозона олмасак, бу баҳс олдидан аҳволимиз унчалик яхши бўлмайди. Аввало эртанги ўйинни ўйлашимиз керак. Шундан кейингина «Эл Класико» ҳақида фикр юритиш мумкин», — деди Конате матбуот анжуманида.
Маълумот учун, 21 октябр куни «Реал» Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасида «Лейпциг»ни ўз майдонида қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринио бошқарувидаги «Реал» 25 октябр куни Испания чемпионати доирасида «Барселона»га қарши баҳс олиб боради.