«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини ҳозирча энг юқори баҳога лойиқ деб ҳисоблашини айтди.
«Фаолиятимни қандай баҳолайман? 10 баллдан 10! Бу муваффақият ва мағлубиятларга бой йўл. Қўлга киритилган совринлар ҳам, бой берилган совринлар ҳам бор. Одамлар буни муҳим деб билишади, аммо голлар ва кубоклар мен учун энг асосийси эмас.
Футболдаги 10–11 йиллик фаолиятимда зерикарли мавсум бўлмади. Ҳеч нарсани оддий ҳол деб қабул қилмадим. Фаолиятимда катта кўтарилишлар ва оғриқли пасайишлар бўлди, аммо ҳар бир тажрибани тўлиқ ҳис қилиб, бор кучимни бердим», — деди Мбаппе Onze Mondial’га берган интервюсида.
Ушбу мавсумда Килиан «Реал» сафида 11 ўйинда 11 гол ва 2 ассист амалга оширди. Қайд этиш лозим, 27 ёшли франциялик форвард 26 октябрда топшириладиган «Олтин тўп» совринига асосий даъвогарлардан бири саналади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади