Live
2
Ўзбек

«Яқин орада уни майдонда кўрмайсизлар» – Ҳакамлар маркази «Пахтакор» билан учрашувда Танташевнинг хатоларини тан олган

Футбол
20 октябр, 07:06
    33
ЎзФҲМ вакиллари, ПФЛ ва «Пахтакор» вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
«Яқин орада уни майдонда кўрмайсизлар» – Ҳакамлар маркази «Пахтакор» билан учрашувда Танташевнинг хатоларини тан олган
Фото: Пахтакор ФК

Бугун, 20 октябр куни ЎзФҲМ вакиллари, ПФЛ ва «Пахтакор» вакиллари ўртасида «Zoom» платформасида учрашув бўлиб ўтди. Натижада, учрашув иштирокчилари тошкентликлар дарвозасига белгиланган пеналти хато эканлиги, 2-бўлимда Илич четлатилиши керак эди, деган қарорга келган.

«Пахтакор» футбол клуби расмий каналлари орқали эътироз билдириб ўтган аксар вазиятлар ЎзФҲМ янги раҳбари Фарҳод Абдуллаев томонидан маъқулланган. Энг аввало, ўйиннинг бошидаёқ Ваня Илич томонидан Достон Ҳамдамовга ишлатилган қўполлик учун Танташев сариқ карточка кўрсатиши керак, деб эътироф этилган. Натижада, ўйиннинг 58-дақиқасидаги иккинчи сариқ карточка билан у майдондан четлатилган бўларди. Бу пайтда натижа 0:1 ҳисобида тошкентликлар фойдасига бўлиб турган эди.

Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг иккинчи бўлимда Абдурауф Бўриевга нисбатан тирсаги билан ишлатган қўполлиги ҳам қизилга тортмаса-да, аниқ сариқ карточка эканлиги тан олинган.

Энг муҳим вазиятлардан бири: «Пахтакор» дарвозасига қўйилган 11 метрлик жарима зарбасини ВАР ҳаками Фирдавс Норсафаров бу пеналти эмаслигини айтса-да, ФИФА ҳаками бўлган Илгиз Танташев монитор орқали вазиятни қайта кўриб ҳам пеналти белгилаганига алоҳида эътибор қаратилган.

«Унга қандай чора кўрилади, деган саволга ЎзФҲМ вакиллари «Яқин орада уни майдонда кўрмайсизлар», деган жавобни берди», - дейилади «Пахтакор» матубот хизмати хабарида.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

33 изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар