«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио жамоа ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Карлос Эспи олдинда биргаликда ўйнай оладими, деган саволга жавоб берди.
«Бу жуда қийин. Улар биргаликда 4-4-2 схемасида ўйнашлари мумкин эди, аммо бизда қандай вингерлар борлигини инобатга оладиган бўлсак, бу 4-2-4 схемасига айланиб кетади. Бундан ташқари, футболчилар ҳаракатлари уйғунлиги масаласи ҳам бор — буни «Рома»га қарши ўйинда кўришимиз мумкин эди», - деди Моуринио матбуот анжуманида.
Маълумот учун, «Реал» бу ҳафта иккита ўйин ўтказиши режалаштирилган — Чемпионлар лигаси доирасида ўз уйида «Лейпциг»га қарши (21 октяб) ва Испания чемпионати навбатдаги турида меҳмонда «Барселона»га қарши (25 октябр).
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ҳозирда Ла Лига жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.