Бугун
26
Ўзбек

Аллегри: «Будё Глимт» қарши ҳужумларда хавфли ҳарақат қилишади»

Футбол
19 октябр, 16:34
Неапол клуби устози жамоасининг бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди.
Аллегри: «Будё Глимт» қарши ҳужумларда хавфли ҳарақат қилишади»
Фото: Getty Images
20.10.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Наполи Наполи - : - Bodoe/Glimt Bodoe/Glimt

«Наполи» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар лигасида «Будё Глимт»га қарши бўладиган учрашув олдидан фикр билдирди.

«Бизни қийин учрашув кутмоқда. «Будё Глимт» ўтган мавсум Чемпионлар лигасида яхши иштирок этган. Бу жуда кучли ва тезкор жамоа. Улар қарши ҳужумларда айниқса хавфли ҳаракат қилишади. Мюнхенда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишганига қарамай, яхши ўйин намойиш этишди.

Рақиб тўпни эгаллаб олган вазиятларда катта хавф туғдиради. Шунинг учун уларга қарши жуда юқори савияда ўйнашимиз керак», — дея Аллегрининг сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, норвегияликлар Чемпионлар лигасидаги аввалги учрашувида «Боруссия Д»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Жамоалар ўртасидаги учрашув 20 октябр куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
  • Bodoe/Glimt Bodoe/Glimt
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар