«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтадиган «Барселона»га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди. Мутахассиснинг таъкидлашича, парижликлар майдонда ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишади.
«Мураббийлик фаолиятим давомида бирор марта ҳам ўз хоҳишим билан тўпни рақибга берган эмасман. Бундай кучли жамоани мағлуб этиш учун тўп назоратини қўлда сақлаш керак.
Бироқ мавсум давомида жамоа яхши ёки ҳатто сиздан ҳам кучлироқ ўйнайдиган рақибларга дуч келиши табиий. Бундай вазиятларда мослашиш ва тўпни имкон қадар тезроқ қайтариб олишга ҳаракат қилиш лозим. Бундай даражадаги учрашувда бу вазифани бажариш осон эмас.
Бизнинг мақсадимиз ўзгармаган: прессинг сифатини ошириш ва рақиб майдонининг ярмида ҳужумлар уюштириш», — дея Энрикенинг сўзларидан келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув 20 октябр куни Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.