Live
11
Ўзбек

Нуну Мендеш «Барса»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Футбол
18 октябр, 10:25
Португалиялик футболчи «Страсбург»га қарши учрашувда жароҳат олганди.
Нуну Мендеш «Барса»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Фото: Getty Images
20.10.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ - : - Барселона Барселона

«ПСЖ»нинг чап қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-тур доирасидаги «Барселона»га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда майдонга тушмаслиги мумкин. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, португалиялик футболчи Франция чемпионати доирасида «Страсбург»га қарши баҳсда олган жароҳати сабабли ўйинни ўтказиб юбориши эҳтимоли юқори. Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике Мендешнинг ўрнига чап қанот ҳимоясида Люка Динни майдонга тушириши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни «ПСЖ» сафарда «Страсбург»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Парижликлар сафида Илия Забарний, Усмон Дембеле ва Дезире Дуэ гол урди.

Маълумот ўрнида, «ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар