Live
19
Ўзбек

Пролига. «Орол» муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштириб, Суперлигага йўл олди

Футбол
18 октябр, 09:02
    22
Нукус жамоаси 25 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистоннинг олий дивизионига қайтади.
Пролига. «Орол» муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштириб, Суперлигага йўл олди
Foto: Getty Images
18.10.2026 FT Про Лига Орол Орол 2 : 0 Жайхун Жайхун

Пролиганинг 23-турида «Орол» «Жайхун»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалабадан сўнг нукусликлар 58 очко жамғариб, муддатидан аввал Пролига чемпионлигини қўлга киритди ва Суперлигага йўлланмани таъминлади.

17-дақиқада Асадбек Мустафақулов автогол муаллифига айланди. 83-дақиқада Марк Краснов яна бир гол уриб, «Орол»нинг ғалабасини мустаҳкамлади.

Маълумот учун, Нукуснинг «Орол» жамоаси Ўзбекистон олий дивизионида охирги марта 2001 йилги мавсумда иштирок этган. Шундан сўнг жамоа қуйи лигаларда тўп тепган. Шу тариқа, 2026 йилда нукусликлар 25 йиллик танаффусдан кейин мамлакатнинг энг юқори дивизионига қайтиш имкониятини қўлга киритди.

Пролига. 23-тур
Орол — Жайхун 2:0
Голлар:
Мустафақулов 17 (автогол), Краснов 83.

Орол: Ахроров, Мусаев, Аразов, Кутибаев, Алижанов, Қалмағамбетов, Козлов, Жалолов, Куанишбаев, Мухторов, Номозов.
Жайхун: Избасканов, Мустафақулов, Маратов, Дарябаев, Калбаев, Сдиков, Кеўнимжаев, Ибраимов, Отажонов, Рустамжонов, Жўрақулов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Орол Орол
  • Жайхун Жайхун
  • Про Лига Про Лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

22 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар