Суперлигага ўтиш ўйини доирасида «Металлург» ўз майдонида ФарДУни қабул қилди. Асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Қўшимча 30 дақиқада ҳам ҳисоб ўзгармади.
Беллашув ФарДУ собиқ бош мураббийи Сергей Лебедев хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Норхон Шерипов Ферузжон Зокировга нисбатан қўпол ўйнади. Бош ҳакам дастлаб футболчини сариқ карточка билан жазолади, бироқ VAR кўригидан сўнг қарор ўзгартирилиб, Шерипов майдондан четлатилди.
56-дақиқада Зокировнинг узатмасидан кейин Иминжонов тўпни дарвоза тўсинига теккизди. Башриддинов тўпни қайтаришга уринганида, у дарвозабон Дилшод Ёқубовга тегиб, дарвоза чизиғидан ўтди. Натижада «Металлург» ҳисобда олдинга чиқди.
78-дақиқада бурчак тўпидан кейин Расулжон Абдураҳмоновнинг зарбаси Миличковичнинг қўлига тегди. VAR кўригидан сўнг «Металлург» дарвозаси томон пеналти белгиланди. Риан Исламов 79-дақиқада 11 метрлик зарбани аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
Асосий ва қўшимча бўлимларда бошқа гол урилмади. Пеналтилар сериясида ФарДУ 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Энди жамоа «Олимпик МобиУз» билан баҳс олиб боради. Ушбу беллашув ғолиби Суперлига вакили билан плей-оффда тўқнаш келади.
Суперлигага ўтиш ўйини
Металлург — ФарДУ 1:1 (пеналтилар серияси — 2:4)
Голлар: Дилшод Ёқубов 56 (автогол) — Риан Исламов 79 (пен.).
Четлатиш: Норхон Шерипов 45+1.
Металлург: Моҳирбек Комилов, Бранимир Ёчич, Самандар Очилов, Шерзоджон Комилов (Владимир Бубаня, 90), Жасурбек Ҳакимов (Максвелл, 69), Марко Миличкович, Наврўзбек Иминжонов, Достонбек Абдулхаев, Санжар Шоаҳмедов (с), Ферузжон Зокиров (Давронбек Сулаймонов, 79), Нажмиддин Нормуродов.
ФарДУ: Дилшод Ёқубов, Аҳрор Ўктамов, Риза Айвазов (Абдувосид Абдурашидов, 61), Ибоджон Абельфазов (с), Маҳаррам Абельфазов, Норхон Шерипов, Дониёр Валиев (Отажон Ниязметов, 118), Сирожиддин Башриддинов (Расулжон Абдураҳмонов, 69), Шоҳруҳ Ёқубжонов (Шарафиддин Шобиров, 118), Риан Исламов, Бобур Фарҳодов (Муроджон Комилов, 69).