Live
4
Ўзбек

«МЮ» клуб тарихидаги антирекордни такрорлади

Футбол
28 ноябр, 18:13
Жамоа АПЛда кетма-кет 10 та учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти.
«МЮ» клуб тарихидаги антирекордни такрорлади
Фото: Getty Images

Англия Премер-лигасининг 12-турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Брентфорд»га йирик ҳисобда — 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу мағлубият ортидан манкунианликлар клуб тарихидаги салбий рекордни такрорлашди. Жамоа АПЛда кетма-кет учта учрашувда ўз дарвозасидан тўртта ёки ундан ортиқ гол ўтказиб юборди. Бундай ҳолат охирги марта 1961 йилда кузатилган эди.

Муваффақиятсиз серия «Астон Вилла»га қарши ўз майдонидаги 4:4 ҳисобидаги дурангдан бошланди. Кейин эса жамоа сафарда «Ливерпул»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди..

Бундан ташқари, «Манчестер Юнайтед» АПЛда кетма-кет 10 та учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу клуб тарихидаги Англия чемпионатидаги энг узоқ ғалабасиз серия ҳисобланади.

12 турдан кейин «Манчестер Юнайтед» 8 очко билан турнир жадвалининг 19-поғонасини эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар