Италия чемпионатининг 13-турида «Интер» ўз майдонида «Женоа»ни қабул қилди. Унда Кристиан Киву жамоаси Генуя клуби дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди. Маркус Тюрам дублни расмийлаштирди. Шунингдек, Лаутаро Мартинес ва Сучич бир мартадан ўз номини таблога ёзиб қўйди.
Бу ғалабадан сўнг «Интер» очколари сонини 32 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. «Женоа» эса 16 очко билан 11-поғонада.
А Серия. 13-тур
Интер — Женоа 4:0
Голлар: Лаутаро Мартинес 29, Тюрам 40, 54, Сучичи 45+3.
Интер — Проведел, Биссек, Аканжи, Диуф, Барелла, Сучич, Карлос Аугусто (Стоунз, 59), Жонс, Димарко (Луис Энрике, 83), Тюрам (Лавелли, 83), Лаутаро Мартинес (Эспозито, 59).
Женоа — Бейло, Маркандалли, Отоа, Васкес, Кингсли, Виаф, Траоре (Френдруп, 56), Митай, Эллерстон, Микаэл, Осмаич (Вентурино, 66), Мессяс (Витиня, 57).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади