Live
7
Ўзбек

«Барселона» ҳимоя чизиғини кучайтириш учун тўрт нафар футболчини кўзламоқда

Футбол
24 ноябр, 08:00
Каталонияликлар Рубен Диаш, Алессандро Бастони, Натан ва Нико Шлоттербек номзодларини кўриб чиқмоқда.
«Барселона» ҳимоя чизиғини кучайтириш учун тўрт нафар футболчини кўзламоқда
Foto: Getty Images

«Барселона» раҳбарияти ҳимоя чизиғини кучайтириш учун бир нечта устувор номзодларни аниқлаб олди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар «Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш, «Интер» вакили Алессандро Бастони, «Бетис» футболчиси Натан ҳамда Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербек хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоа ҳимоясининг барқарорлигини оширишни истамоқда. Шу сабабли клуб яқинлашиб келаётган трансфер ойналарида ушбу позицияни кучайтириш учун катта маблағ ажратиши мумкин.

Маълумот учун, «Барселона» Испания чемпионатининг 13-туридан кейин 36 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар ушбу мавсумда Ла Лига чемпионлиги учун кураш олиб бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Бетис Бетис
  • Боруссия Д Боруссия Д
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар