Live
1
Ўзбек

«Арсенал» ҳимоячиси Ямалга қарши ўйнаш истагини билдирди

Футбол
24 ноябр, 07:00
Рикардо Калафиори италиялик футболчи учун энг қийин рақиб ким бўлганини ҳам айтди.
«Арсенал» ҳимоячиси Ямалга қарши ўйнаш истагини билдирди
Foto: Getty Images
24.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Арсенал Арсенал - : - Боруссия Д Боруссия Д

«Арсенал» ҳимоячиси Рикардо Калафиори келажакда «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямалга қарши ўйнашни хоҳлашини маълум қилди. Италиялик футболчи, шунингдек, фаолияти давомида дуч келган энг мураккаб рақибни ҳам тилга олди.

«Майкл Олисе мен тўқнаш келган энг қийин рақиблардан бири. Кимга қарши ўйнашни истардим? Ламин Ямалга қарши. Мен у билан фақат марказий ҳимоячи сифатида тўқнаш келганман. Энди эса ҳимоянинг ўнг қанотида унга қарши ҳаракат қилиб кўришни хоҳлайман», — дея Калафиорининг сўзларини Аrsenal Radar нашри келтирмоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли Калафиори ушбу мавсумда барча мусобақаларда 13 та баҳсда майдонга тушиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 24 ноябр куни Чемпионлар лигаси доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 25 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Боруссия Д Боруссия Д
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар