Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Серу Гирасси билан шартномани узайтириш ниятида. Инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар беришича, немис клуби футболчи билан узоқ муддатли янги битим имзоламоқчи.
Манба маълумотига кўра, «асаларилар» 30 ёшли ҳужумчи билан шартномани 2030 йилгача узайтиришни режалаштирган. Гирассининг ўзи ҳам Германия клубида қолишга тайёр. Ҳозирда томонлар музокараларни фаол давом эттирмоқда.
Маълумот учун, Гвинея миллий жамоаси ҳужумчиси 2024 йилнинг ёзидан буён Дортмунд клуби сафида тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027/28 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
Тransfermarkt портали Гирассининг бозор қийматини 32 миллион еврога баҳоламоқда.