Live
3
Ўзбек

«Арсенал» — «Боруссия Д». Таҳлилчилар EЧЛ баҳси учун прогноз берди

Футбол
24 ноябр, 05:20
Лондонликлар 4-турдан кейин 10 очко жамғарган, Дортмунд клуби ҳисобида эса 9 очко бор.
«Арсенал» — «Боруссия Д». Таҳлилчилар EЧЛ баҳси учун прогноз берди
Foto: Getty Images
24.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Арсенал Арсенал - : - Боруссия Д Боруссия Д

Бугун, 24 ноябр куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида «Арсенал» ўз майдонида Дортмунднинг «Боруссия» клубини қабул қилади.

«Тўпчилар» 4-турдан сўнг 10 очко билан турнир жадвалида юқори ўринларни эгаллаб турибди. Германия клуби эса 9 очко жамғарган. Ушбу баҳсдаги ғалаба мезбонларга кучли саккизликка кириш учун курашда бевосита рақибидан узоқлашиш имконини беради.

«Арсенал» ўз майдонида сўнгги 6 та баҳснинг барчасида ғалаба қозонган. Бундан ташқари, лондонликлар уй стадионида ўтказилган охирги 3 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Бу эса Дортмунд клуби ҳужум чизиғи учун жиддий синов бўлади.

Таҳлилчилар «Арсенал»нинг ғалаба қозониш эҳтимолини 65,8 фоизга баҳоламоқда. «Боруссия»нинг ғалаба қозониш имконияти 13,4 фоиз, дуранг қайд этилиши эҳтимоли эса 20,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ва Дортмунднинг «Боруссия»си ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 25 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Боруссия Д Боруссия Д
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар