Live
3
Ўзбек

Эдегор «Арсенал» билан шартномасини узайтиришга яқин

Футбол
23 ноябр, 13:23
Футболчининг Лондон клуби амалдаги шартномаси 2027/28 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.
Эдегор «Арсенал» билан шартномасини узайтиришга яқин
Фото: Getty Images

«Арсенал» сардори Мартин Эдегор жамоа билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда.

Инсайдер Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, «тўпчилар» норвегиялик 27 ёшли футболчи билан янги битим борасида музокаралар олиб бормоқда.

Футболчининг Лондон клуби амалдаги шартномаси 2027/28 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган. Бироқ жамоа раҳбарияти шартнома тугашига бир йил қолгунига қадар кутишни истамаётгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, томонлар ўртасида келишув тўсиқларсиз амалга ошиши кутилмоқда. Чунки ҳар икки тараф ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор.

Мартин бу мавсумда «Арсенал» сафида барча турнирлар доирасида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар