Live
7
Ўзбек

«Барселона» Мендешга жиддий қизиқиш билдирмоқда

Футбол
23 ноябр, 10:21
«ПСЖ» эса ҳимоячини сақлаб қолиш учун унга «астрономик» маош таклиф қилишга тайёр.
«Барселона» Мендешга жиддий қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Барселона» «ПСЖ» клуби ва Португалия миллий жамоаси ҳимоячиси Нуну Мендешга қизиқиш билдирмоқда.

El Nacional нашри хабар беришича, каталонияликлар яқин вақт ичида футболчи билан музокараларни бошлашни режалаштирган. Уларнинг мақсади — 24 ёшли чап қанот ҳимоячисини жамоасини ўзгартиришга кўндириш, ҳатто унинг ўзи томонидан трансферни талаб қилдирилишига эришиш.

Манбага кўра, «Барселона» Мендеш билан «ПСЖ» янги шартнома имзолашидан олдин таклиф киритишни режалаштирган. Бу эса парижликлар бош мураббийи Луис Энрикени вазиятга аралашишга ва клуб президенти Носир Ал Хилайфийни тезкор ҳаракат қилишга чақиришга мажбур қилган.

Маълум қилинишича, «ПСЖ» португалиялик ҳимоячига «астрономик» (юқори қийматда) маош таклиф қилмоқчи. Парижликлар шу орқали Нунунинг «Барселона»га ўтиш ҳақидаги ҳар қандай ўйинидан воз кечишига эришмоқчи.

Нашр маълумотига кўра, янги шартнома имзоланган тақдирда, ҳимоячи Париж клубида йилига 20 миллион евро маош олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар