Live
7
Ўзбек

Алкарас: «Мен, Синнер, Зверев, Шелтон — ҳар биримиз ўзимизни энг яхши деб биламиз»

Теннис
23 ноябр, 09:35
Испаниялик теннисчи ҳозирда рейтингда биринчи ўринда эмаслиги ҳақида гапирди.
Алкарас: «Мен, Синнер, Зверев, Шелтон — ҳар биримиз ўзимизни энг яхши деб биламиз»
Foto: Getty Images

Карлос Алкарас ўзини айни пайтда дунёнинг энг яхши теннисчиси деб ҳисобламайди.

— Сиз рейтингда биринчи ўринда эмассиз. Аммо ҳозир ўзингизни дунёнинг энг яхши теннисчиси деб ҳис қиляпсизми?

— Йўқ. Менимча, ҳар биримиз ўзимизни дунёнинг биринчи ракеткаси деб ҳисоблаймиз. Мен, Зверев, Синнер, Шелтон — ҳар биримиз ўзимизни энг яхши деб биламиз. Бундай ишонч жуда муҳим. Машғулотга чиққанингизда ёки ўйин ўтказаётганингизда ўз кучингизга ишонишингиз керак.

Аммо ҳозир биринчи рақам — Саша (Зверев). У бу ўринга муносиб равишда эришди. Ҳеч ким унинг биринчи ўрнини тортиб ололмайди. Биз буни тан олишимиз ва унинг ютуқларини ҳурмат қилишимиз керак,
— деди Алкарас Туриндаги ғалабадан сўнг.

Бугунги янгиликлар