Live
8
Ўзбек

Эндрик жароҳат олди

Футбол
23 ноябр, 08:47
«Реал» ҳужумчининг ҳолати ҳақида маълумот берди.
Эндрик жароҳат олди
Foto: Getty Images
24.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен

«Реал» Эндрикнинг жароҳат олганини маълум қилди.

Бразилиялик ҳужумчи эртага, 24 ноябр куни ПСВга қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси баҳси олдидан жамоа билан машғулотларда иштирок этмади.

«Реал» матбуот хизмати маълум қилишича, Эндрикнинг чап сон қисмидаги мушаги жароҳатланган.

20 ёшли футболчининг қачон сафга қайтиши ҳозирча маълум қилинмаган.

Маълумот учун, Эндрик бу мавсумда Мадрид клуби сафида 8 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар