Live
11
Ўзбек

Андерсон «Наполи» ва «Арсенал»га қарши баҳслар олдидан фикр билдирди

Футбол
22 ноябр, 09:51
Мареска бошчилигидаги жамоа турнир жадвалида 16 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Андерсон «Наполи» ва «Арсенал»га қарши баҳслар олдидан фикр билдирди
Фото: Getty Images
24.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити - : - Наполи Наполи

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Эллиот Андерсон жамоасининг келаси ҳафтада ўтказадиган икки ўйини ҳақида гапирди.

Келаси ҳафта «шаҳарликлар» Чемпионлар лигаси доирасида «Наполи» билан куч синашса, кейин Англия чемпионати пешқадами «Арсенал»га қарши майдонга тушади.

«Ҳозир Чемпионлар лигасида яхши формадамиз ва буни сешанба куни «Наполи»га қарши ўйинга ҳам кўчиришга ҳаракат қиламиз. Биз қила оладиган энг яхши иш шу. У ерда уч очко қўлга киритишга умид қиламан. Кейин ортга қайтиб, «Арсенал»га қарши учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Бу жуда муҳим ўйин бўлади. Унда ҳам шундай натижага эришишимизга умид қиламан», — дея Андерсон сўзларидан келтиради BBC Sport.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премер-лигасининг 11-турида «Фулҳэм» билан дуранг ўйнаганидан сўнг «Манчестер Сити»нинг чемпионатдаги ғалабасиз серияси тўртта учрашувга етди.

Айни пайтда Энцо Мареска бошчилигидаги жамоа турнир жадвалида 16 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Наполи Наполи
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар