Live
9
Ўзбек

Родри: «Барселона» ЕЧЛда фаворит эмас»

Футбол
17 ноябр, 16:10
Каталония клуби сўнгги бор ушбу турнирда 2015 йилда ғолибликни қўлга киритган эди.
Родри: «Барселона» ЕЧЛда фаворит эмас»
Фото: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Родри жамоасининг Чемпионлар лигасидаги имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Фаворит эканимиз ёки эмаслигимиз ҳақида баҳслашиш ва ўзимизга турли мақомлар беришнинг ҳеч қандай маъноси йўқ. «Барселона» Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганидан бери анча вақт ўтди. Айнан шу совринни қўлга киритишни бошқаларидан кўра кўпроқ истаймиз.

Камтарликни сақлашимиз ва ҳали ўсишимиз кераклигини тушунишимиз лозим. Ўзимизни фаворит деб ҳисобламаслигимиз керак. Аксинча, янада кучли бўлиш учун бор эътиборимизни ишлашга қаратишимиз зарур», — дея Родрининг сўзларини келтирмоқда Barca Times.

Эслатиб ўтамиз, жамоа сўнгги бор ушбу турнирда 2015 йилда ғолибликни қўлга киритган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар