Испания миллий жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси, айни пайтда Италиянинг «Комо» жамоаси бош мураббийи Сеск Фабрегас «Барселона»ни бошқариши мумкин. Тhe Touchline хабарига кўра, Ҳанс-Дитер Флик каталонияликлар сафини тарк этса, испаниялик мутахассис унинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод ҳисобланади.
Манбада қайд этилишича, Фабрегас немис мураббийининг эҳтимолий вориси сифатида кўрилмоқда. Ҳозирча «Барселона» раҳбариятининг бу борадаги расмий қарори ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот учун, Сеск Фабрегас 2024 йил ёзидан буён «Комо» бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. Унинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.