Live
12
Ўзбек

«Малага» Рамосни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
17 ноябр, 11:07
Айни пайтда жамоа 5 очко билан Ла Лига турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.
«Малага» Рамосни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Малага» жамоаси испаниялик 40 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Лигада қолиш учун курашаётган жамоа Рамос орқали ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Бу трансферни клуб бош мураббийи Хуанфран Фунес ҳам қўллаб-қувватламоқда. Айни пайтда жамоа 5 очко билан Ла Лига турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.

Рамос Мексиканинг ”Монтеррей” клубини тарк этганидан буён эркин агент ҳисобланади. Футболчи фаолиятини якунлаш ниятида эмас ва юқори савиядаги футболга қайтиш мақсадида мунтазам равишда машғулот ўтказиб келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Malaga Malaga
Бугунги янгиликлар