Бугун
27
Ўзбек

Шомуродов фаолиятини «Ростов»да якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди

Футбол
16 ноябр, 22:50
31 ёшли футболчидан собиқ жамоасига қайтиш истаги бор-йўқлиги сўралди.
Шомуродов фаолиятини «Ростов»да якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди
Фото: ЎФА

Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клубида тўп тепаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов келажакда Россиянинг «Ростов» жамоасига қайтиб, футболчилик фаолиятини шу ерда якунлаш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.

31 ёшли футболчидан собиқ жамоасига қайтиш истаги бор-йўқлиги сўралди.

«Ҳозирча бу ҳақда ўйлаб кўрмадим», — деди Шомуродов. Журналистнинг бундай вариант унга қизиқ бўлиши мумкинлиги ҳақидаги навбатдаги саволига ҳужумчи кулимсираб: «Яхшилаб ўйлаб кўриш керак», — дея жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси 2017–2020 йиллар давомида «Ростов» шарафини ҳимоя қилган. У Россия клубидаги фаолияти орқали ўзини халқаро майдонда танитиб, кейинчалик Европа футболидаги фаолиятини давом эттирган.

Шомуродов ҳозирча «Ростов»га қайтиш ёки фаолиятини айнан шу клубда якунлаш борасида аниқ режаси йўқлигини билдирди. Шу билан бирга, у келажакда бундай имкониятни кўриб чиқишни ҳам истисно этмади.

Аввалроқ Элдор Россияга қарши ўйинда жисмоний томондан ютқазилгани ҳақида гапириб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Ростов Ростов
  • Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар
Бугунги янгиликлар