Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Жорже Жезу Криштиану Роналдунинг онаси билдирган фикрларга муносабат билдирди.
Долореш Авейру шундай деган ди: «Миллий жамоада ўғлимни ҳурмат қилишмади, ҳатто жамоадошлари ҳам. Криштианунинг шарафига ўтказиладиган тадбир унинг иштирокида бўлиши керак эди. Бу маросимни «Спортинг»да ўтказамиз, у ерда уни қадрлашади».
Жорже Жезуш RTP телеканалига берган интервюсида шундай деди: «Энди Роналдунинг онаси айтган гапларга ҳам жавоб беришим керакми?
Қулоқ солинг, Криштианунинг онаси — мен жуда ҳурмат қиладиган аёл. У яна нима ҳам дейиши мумкин? Она она-да. Бу борада ҳеч нарса қилиб бўлмайди, унинг гапларини тушунаман».
Шунингдек, у SportTV эфирида қўшимча қилди: «Она ҳар доим фарзандларини, ҳатто ўз ҳаёти эвазига бўлса ҳам, ҳимоя қилади. У фарзандларини вояга етказиш учун кўп қийинчиликларни бошдан кечирган ажойиб она».
Жезуш: «Энди Роналдунинг онаси айтган гапларга жавоб беришим керакми?»
Футбол
16 ноябр, 15:10
Португалия устози жамоадаги фаолиятини якунлаган ҳужумчининг онаси айтган гапларга муносабат билдирди.
Foto: Getty Images