Бугун
27
Ўзбек

Кунде ва Олмонинг қачон сафга қайтиши мумкилиги маълум қилинди

Футбол
16 ноябр, 11:00
Франциялик ҳимоячи ҳамон «Барса»нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилмади.
Кунде ва Олмонинг қачон сафга қайтиши мумкилиги маълум қилинди
Foto: Getty Images

Жюл Кунденинг тикланиши кутилганидан кўпроқ вақт талаб қилади.

«Барселона» ҳимоячиси 17 октябр куни «Бетис»га қарши баҳсда чап тўпиғи боғламларини чўзиб олган эди. Дастлаб футболчининг тикланиши тахминан бир ҳафта давом этиши кутилганди. Бироқ орадан 30 кун ўтган бўлса-да, француз футболчиси ҳали тўлиқ машғулотларга қайтиш учун зарур бўлган жисмоний ҳолатга кела олмади.

Diario Sport нашри маълумотига кўра, Кунде «Барселона»нинг FIFA кунлари учун юзага келган танаффусдан кейинги иок машғулотида ҳам умумий гуруҳга қўшила олмади.

Футболчининг тикланиши чўзилиши мумкинлиги ҳақидаги дастлабки белгилар бошидаёқ намоён бўлган. «Бетис»га қарши ўйиндан кейин Кунденинг жамоа автобусидан қаттиқ оқсаган ҳолда тушгани кўзга ташланган. Шиш қайтгач, футболчининг ўзи ҳам ноқулайлик сақланиб қолаётганини ва даволаниш дастлаб режалаштирилганидан кўпроқ вақт талаб қилишини англаб етган.

«Барселона» навбатдаги ўйинини 22 ноябр, якшанба куни «Вилярреал»га қарши ўтказади. Кунде имкони борича тезроқ сафга қайтишга интилмоқда. Бироқ унинг қайдномага киритилиши жамоадошлари билан тўлиқ машғулотларда қатнашиши ва ортиб борадиган жисмоний юкламаларга дош бера олишига боғлиқ. Ҳозирча унинг бўлажак беллашувда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Шу билан бирга, яримҳимоячи Дани Олмо чап соннинг яқинлаштирувчи мушаги жароҳати туфайли қарийб бир ойлик танаффусдан сўнг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Футболчи 20 октябр куни Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши баҳсда жароҳат олганди. Дастлаб унинг тикланиши тахминан бир ой давом этиши кутилган бўлса-да, сўнгги ҳафталарда сезиларли ижобий ўзгаришларга эришилди. Энди испаниялик футболчи жамоа билан машғулотларда қатнашишга тайёр.

Клуб Данининг «Вилярреал»га қарши учрашувда майдонга тушишига умид қилмоқда. Бироқ унинг сафга қайтишга тайёрлиги борасидаги якуний қарор умумий гуруҳдаги машғулотлардан кейин организмининг ҳолатига қараб қабул қилинади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар