Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида «Манчестер Сити» футболчиси Йошко Гвардиолни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, «кўк-анорранглилар» хорватиялик футболчини марказий ҳимоя учун асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган. Агар «Манчестер Сити» молиявий қоидабузарликлар сабабли жиддий санкцияларга дуч келса, Гвардиолнинг трансфери амалга ошиши мумкин.
Бироқ 24 ёшли ҳимоячининг январ ойида «Барселона»га ўтиши истисно қилинмоқда. Шу боис каталонияликлар уни кейинги трансфер даврларида қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
Қайд этилишича, Гвардиолга «ПСЖ», «Ливерпул», «Бавария», «Челси» ва «Ан Наср» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Хорватиялик футболчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 14 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ «Манчестер Сити» Гвардиол билан шартномани узайтиргани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади