Бугун
27
Ўзбек

Де Брюйне фаолиятини Нидерландияда давом эттириши мумкин

Футбол
16 ноябр, 01:20
    6
Кевиннинг ўзи ҳам «Наполи»ни тарк этиш ниятида.
Де Брюйне фаолиятини Нидерландияда давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images

«Наполи»нинг белгиялик яримҳимоячиси Кевин де Брюйне фаолиятини Нидерландия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Маълум қилинишича, Кевиннинг хизматларига ПСВ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Эйндховен клуби 35 ёшли футболчининг трансфери юзасидан «Наполи» билан расмий музокараларни бошлаган.

Сўнгги кунларда икки клуб вакиллари мунтазам алоқада бўлиб, трансфер суммаси борасида келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.

Қайд этилишича, де Брюйненинг ўзи ҳам Италия клубини тарк этиш ниятида. Бироқ «Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис тажрибали яримҳимоячини арзон нархга қўйиб юборишни истамаётгани айтилмоқда.

Маълумот ўрнида, белгиялик футболчи ушбу мавсум барча мусобақалар доирасида 15 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Де Брюйненинг «Наполи» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида ўз якунига етади. Ҳозирча клублар ўртасида трансфер бўйича якуний келишувга эришилмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
  • ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар