Бугун
27
Ўзбек

Шахмат. Будапештда плей-офф жуфтликлари аниқланди, Абдусатторов 21–24-ўринлар учун курашади

Бошқалар
16 ноябр, 02:10
Нодирбек ушбу босқичда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳага қарши баҳс олиб боради.
Шахмат. Будапештда плей-офф жуфтликлари аниқланди, Абдусатторов 21–24-ўринлар учун курашади
Фото: UzChess

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилаётган Total Chess пилот турнирида гуруҳ босқичи ўз якунига етди.

Энди мусобақада иштирок этаётган 24 нафар шахматчи 6 та сеткага бўлинган ҳолда якуний ўринлар учун баҳс олиб боради.

Турнир ғолиби биринчи сеткада аниқланади. Унда франциялик Максим Ваше-Лаграв нидерландиялик Аниш Гирига қарши дона суради. Иккинчи жуфтликда эса Алиреза Фирузжа ва Фабиано Каруана ўзаро тўқнаш келади. Айнан шу тўрт нафар шахматчи чемпионлик учун курашни давом эттиради.

Қолган 5 та сеткада мусобақанинг 5–24-ўринлари тақсимланади. Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов олтинчи сеткадан жой олган.

Ҳамюртимиз ушбу босқичда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳага қарши баҳс олиб боради. Ушбу сеткада 21–24-ўринлар тақдири ҳал этилади.

Шу тариқа, гуруҳ босқичидан кейин иштирокчиларнинг якуний ўринлари плей-офф беллашувлари орқали аниқланади.

Аввалроқ Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивали чемпиони бўлгани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар