Бугун
27
Ўзбек

«Милан» Эндрикни сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи

Футбол
16 ноябр, 00:55
    9
Футболчи ҳам ўйин амалиёти етишмаётгани сабабли «Реал»ни тарк этишга тайёр.
«Милан» Эндрикни сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи
Фото: Getty Images

Италиянинг «Милан» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Эндрикни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, «россонери» вакиллари бразилиялик футболчини дастлаб ижарага олиб, кейинчалик унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Келишувда 60 миллион евро ва қўшимча бонуслар эвазига сотиб олиш ҳуқуқи ёки мажбурияти белгиланиши мумкин.

Шунингдек, «Реал» учун ҳужумчини келажакда 80 миллион еврога қайтариб сотиб олиш имкониятини сақлаб қолиш таклиф этилмоқда.

Қайд этилишича, «Милан» хўжайини Жерри Кардиналега Эндрикни харид қилишни бразилиялик собиқ футболчи Кака тавсия қилган.

Эндрик ҳам ўйин амалиёти етишмаётгани сабабли январ ойида «Реал»ни тарк этишга тайёр. Унга «Рома», шунингдек, Англия ва Франциянинг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Эндрик бўйича «Реал» билан музокаралар олиб бораётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар