Мадриднинг «Реал» клуби янги футболчиси Ян Диоманде жамоада яратилган гол вазиятларини самарали якунлаш кўрсаткичи бўйича энг яхши натижага эга.
Тhe Touchline хабарига кўра, 20 ёшли вингер ушбу кўрсаткичда жамоанинг энг яхши тўпурари Килиан Мбаппедан ҳам юқорироқ натижа қайд этган.
Ивуарлик футболчи Испания чемпионатининг ушбу мавсумида 12 та баҳсда иштирок этиб, учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Диоманде ўтган ёзда Германиянинг «Лейпциг» клубидан 125 млн евро эвазига «Реал» сафига қўшилган. У Мадрид клуби билан 2033 йил июн ойи охиригача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Диоманде «Реал»да вингер позициясида ўйнамоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади