Бугун
48
Ўзбек

Бернал: «Реал»дан мағлубият ҳеч нимани ҳал қилмайди. «ПСЖ» ҳам биздан кучли эмас»

Футбол
11 ноябр, 08:50
    23
Яримҳимоячи ютқазишлардан кейин ҳам «Барса»ни Европанинг энг яхши жамоаси деб ҳисобламоқда.
Бернал: «Реал»дан мағлубият ҳеч нимани ҳал қилмайди. «ПСЖ» ҳам биздан кучли эмас»
Foto: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Марк Бернал мағлубиятларга қарамай (Мадриднинг «Реал»ига 1:2 ва «ПСЖ»га 2:4), каталонияликларни Европанинг энг яхши жамоаси деб ҳисоблайди.

«Фикримча, «Барселона» — Европанинг энг яхши жамоаси. Ҳа, биз «Реал»га мағлуб бўлдик, аммо битта ўйин ҳеч нарсани ҳал қилмайди. «ПСЖ» ҳам биздан кучли эмас. Сизларнинг-ча, улар бизни ўз майдонимизда мағлуб эта олишармиди?

Келажакда уларни мағлуб эта олишимизга ишонаман. Агар яхши спорт формасида бўлсак ва жароҳат олган футболчилар сафга қайтса, уларни мағлуб этишга кучимиз етади»
, — дея Берналнинг сўзларини келтиради Marca.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

23 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар