Бугун
48
Ўзбек

Тухел Англия МЖ Евро-2028гача бошқармоқчи

Футбол
11 ноябр, 16:28
Германиялик мутахассис Хорватияга қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
Тухел Англия МЖ Евро-2028гача бошқармоқчи
Фото: Getty Images
12.11.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Англия Англия - : - Хорватия Хорватия

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел камида 2028 йилги Европа чемпионатига қадар ўз лавозимида қолиш ниятида эканини маълум қилди.

«Тўғриси, миллий жамоани тарк этиш нияти йўқ. Шартнома имзолаганман ва Евро-2028га қадар жамоа билан қолишни истайман. Ушбу турнирда иштирок этишни хоҳлайман. Ҳали олдимизда якунланмаган ишлар бор. Футболчиларимни, жамоамни ва бир мавсумда иштирок этадиган 50 та учрашувни соғиняпман. Ҳозир бундай имкониятим йўқ. Клубда ишлашнинг ҳар тўрт кунда ўйин ўтказиш каби қийин томонлари ҳам бор.

Ҳозир Миллатлар лигасида ғолиб чиқишни ва Англияни Европа чемпионатида ғалабага олиб келишни жуда хоҳлаяпман», — деди мураббий Хорватияга қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Англия 12 ноябр куни «Уэмбли» стадионида Хорватия билан куч синашади. Инглизлар гуруҳ босқичининг қолган икки учрашувида камида бир очко жамғарса, чоракфиналга йўлланмани қўлга киритади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Хорватия Хорватия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар