«Астон Вилла» ҳимоячиси Ян Маатсен клуб билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Томонлар ўртасидаги келишувга кўра, нидерландиялик 24 ёшли футболчи Бирмингҳэм клубида 2032 йилнинг июн ойига қадар ҳаракат қилади.
Янги шартномага кўра, футболчининг маоши ҳам очиқланмаган. Бироқ у жамоада қолиш истаги борлигини аввалроқ маълум қилганди.
Маълумот учун, Ян фаолияти давомида «Чарлтон», «Ковентри», «Бёрнли» ва «Боруссия Д» жамоаларида ўйнаган. Айнан Бундеслига жамоасидан «Астон Вилла»га 2024 йилнинг ёзида келиб қўшилган. «Асаларилар» билан Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.