Live
1
Ўзбек

Кэррик: «Истеъфо? Бундай бўлмайди»

Футбол
9 ноябр, 05:16
    11
«МЮ» бош мураббийи «Астон Вилла» билан дурангдан сўнг клубдаги келажаги ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Кэррик: «Истеъфо? Бундай бўлмайди»
Foto: Getty Images
08.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 4 : 4 Астон Вилла Астон Вилла

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик АПЛ 10-турида «Астон Вилла» (4:4) билан қайд этилган дурангдан сўнг ўз келажаги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Айни пайтда жамоа турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. Бу манкунианликларнинг сўнгги 40 йил ичида 10-турдан кейинги энг ёмон натижаси ҳисобланади.

— Агар буни тўғри қарор деб ҳисобласангиз, жамоани тарк этишингиз мумкинми?

— Бундай бўлмайди.

— Келажагингиз бўйича музокаралар олиб бориляптими?

— Олиб борилиши керакми?

— Демак, бундай бўлишини кутмаслик керакми?

— Сизнингча-чи?

— Сиз нима деб ўйлайсиз?

— Ўзингиз нима деб ўйлашимни сўраяпсиз-ку.

— Мен сиздан фикрингизни сўраяпман.

— Биз етарлича кўп ғалаба қозона олмадик. Аммо ишимизни давом эттиришимизга, шу пайтгача устида ишлаган жиҳатларимизни янада такомиллаштиришимизга ишонаман. Бугунги ўйинимизда ҳам ижобий жиҳатлар кўп бўлди. Айрим камчиликларни бартараф этамиз ва ғалаба қозонишни бошлаймиз, — деди Кэррик Sky Sports нашрига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар