Live
1
Ўзбек

Фабрегас: «Интер» кучли. Биз учун ҳар 3 кунда ўйин ўтказиш — янгилик»

Футбол
9 ноябр, 05:05
«Комо» бош мураббийи амалдаги чемпиондан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фабрегас: «Интер» кучли. Биз учун ҳар 3 кунда ўйин ўтказиш — янгилик»
Foto: Getty Images
08.11.2026 FT Италия А серияси Интер М Интер М 2 : 0 Комо Комо

«Комо» бош мураббийи Франсеск Фабрегас Италия чемпионати 11-туридан ўрин олган «Интер» (0:2) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ўйинни ёмон бошладик ва хатога йўл қўйдик. Ўзимизга бўлган ишонч етарли даражада эмасди. Аммо «Интер»ни ғалаба билан табриклашимиз керак — улар биздан кучлироқ ўйин кўрсатишди.

Бу баҳс бизга мувозанат қанчалик муҳим эканини англатиши керак. Ҳали ривожланиш жараёнидамиз, олдимизда узоқ йўл бор. Ҳозир вазият бошқача: ҳар уч кунда ўйин ўтказиш — биз учун янги ҳолат. Аммо йигитларни ҳам мақташ керак — ҳозирча вазифамизни яхши уддалаяпмиз. «Интер» эса ҳақиқатан ҳам кучлироқ эканини тан олишимиз лозим.

Йигитларнинг ҳар куни қилаётган ишларидан фахрланаман. Аммо мураббий сифатида мен ҳам мослашишим керак. Масалан, танаффус вақтида алмаштиришларни амалга оширишим лозим.

Айнан шундай тарзда мағлуб бўлганимиз кўпроқ хафа қилмоқда — тўпни жуда осон йўқотдик. «Интер» — қарши ҳужумларда ўйнайдиган энг яхши жамоалардан бири. Бундан ташқари, улар 13 марта қоида бузишди ва буни яхши уддалашди, биз эса атиги 5 марта фол ишлатдик. Бундай ўйинларда қоидабузарликлар учрашув суръатига бироз таъсир қилиши мумкин. Бизга айнан шу нарса етишмади, «Интер» эса бу борада жуда яхши ҳаракат қилди»,
— деди испаниялик мутахассис DAZN эфирида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Комо Комо
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар