«Комо» бош мураббийи Cеск Фабрегас Чемпионлар Лигасининг 4-турида «Ланс» устидан қозонилган йирик ғалаба (9:1)га муносабат билдирди.
«Бу биз учун жуда қувончли оқшом бўлди. Футболда шундай ҳолатлар бўлади, бугун ҳаммаси фойдамизга ишлади. Лекин ҳозирданоқ якшанба куни «Интер»га қарши ўйинни ўйлаяпмиз.
Бу «Комо», мухлислар ва футболчиларимиз учун ажойиб кеча. Бироқ ҳаволаниб кетмаслигимиз керак.
Камтарликни сақлаб, қаттиқ меҳнат қилишда давом этишимиз лозим. Гол ўтказиб юборганимиздан жаҳлим чиқди», — деди мураббий.
Шунингдек, Фабрегас бўлажак учрашувлар ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Мусобақа бошида имкон қадар кўпроқ очко тўплаш муҳим эди. Олдинда ҳали кўп ўйинлар бор. Жароҳат сабаб бир қатор футболчиларимиз майдонга туша олмаяпти.
«Интер»га қарши бор кучимизни сарфлаймиз, кейин эса бироз дам олишга ҳаракат қиламиз», — деди Сеск Sky Sport эфирида.