«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-туридан ўрин олган «Лейпциг»га қарши учрашувда навбатдаги голини киритиб, мусобақадаги голлари сонини 62 тага етказди.
Норвегиялик форвард «шаҳарликлар» ғалаба голига муаллифлик қилди. Эрлинг бу натижага эришиш учун 61 та ўйинда майдонга тушди.
Ҳоланд бу мавсумда Чемпионлар лигасининг 4 та учрашувида 5 та гол муаллифи бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» умумий босқич турнир жадвалида 9 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Бу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов ҳам майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
5-тур доирасида «Манчестер Сити» 24 ноябр куни ўз майдонида «Наполи» клубини қабул қилади.