Бугун
53
Ўзбек

«Бавария» Бруннер учун даъвогарлик қилмоқда

Футбол
4 ноябр, 17:45
Унинг шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
«Бавария» Бруннер учун даъвогарлик қилмоқда
Фото: Getty Images

«Бавария» клуби ҳужумчи Ҳарри Кейннинг келажакдаги ўринбосари сифатида «Монако» футболчиси Парис Бруннерни кўриб чиқмоқда.

Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, мюнхенликлар германиялик 20 ёшли футболчисини сотиб олиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.

Бироқ Бруннерга «ПСЖ», «Арсенал» ва «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шу боис ёш ҳужумчи учун трансфер рақобати кучайиши мумкин. Бироқ монегасклар ҳам ўз форвардини сотиш ҳақида ўйламаяпти.

Маълумот учун, Бруннер 2024 йил августидан буён «Монако» шарафини ҳимоя қилади. Унинг шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Monaco Monaco
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар